9-Oktabr, 2025-yil

Брифинг: ўтган 9 ой давомида Бизнес-омбудсман девони томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Бугун, 9 октябрь куни Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида Бизнес-омбудсман девони томонидан 2025 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

 

Январь-сентябрь ойларида тадбиркорлардан 7 175 та мурожаат келиб тушган бўлиб, хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

- 28 фоизи солиққа оид;

- 12 фоизи қарорлар, мансабдор шахслар хатти-ҳаракатига оид;

- 10 фоизи ер, кадастр ва архитектурага оид;

9 фоизи банк, молия кредитга оид мурожаатларни ташкил этади.

 

Қолаверса, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали 6 903 та мурожаатда 7 898 та масала келиб тушган.

Виртуал офисга келиб тушган мурожаатларнинг 14 фоизи банк ва кредитга оид, 12 фоизи инфратузилма, 12 фоизи солиқ, 10 фоизи ер майдони ёки бино ажратиш ва бошқа масалаларга тегишли.

Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш чораларини кўриб бормоқда. Ўтган 9 ой давомида назорат қилувчи органлар томонидан 117 304 та текширув ўтказилган бўлиб, уларнинг 3 фоизи 24 соатдан сўнг хабардор этилган ҳолда ўтказилган.

Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 860 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ўтган давр мобайнида давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органининг 14 605 нафар мансабдор шахси иштирокида 318 та ўқув семинар ўтказилди.

Текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида эса назорат органининг 6 559 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 75 фоизи тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Ўтган давр мобайнида, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш мақсадида 13 та назорат органида ўрганишлар ўтказилган бўлиб, уларда 58 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қонунбузилишлар давлат хизматлари кўрсатиш, текшириш тартибини бузиш ва ноқонуний текширув, мурожаатлар кўриб чиқилиши, лицензиялаш ва рухсат бериш тартибини бузиш ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтган 9 ой давомида жами 2 336 та таъсир чораси, шундан 11,8 млрд сўмлик 38 та даъво аризаси, шикоят, 50 та тақдимнома, 153 та хулоса, 46 та огоҳнома ва 2 049 та маъмурий қўлланилган.

 

Агарда сизнинг тадбиркорлик фаолиятига оид қонуний ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилишига йўл қўйилаётган бўлса, Бизнес-омбудсман девонига 1100 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг!

 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение