
Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Т.Н.» МЧЖ қарздорликни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб «Тадбиркор виртуал офиси» орқали мурожаат қилди.
Аниқланишича, Чирчиқ шаҳрида автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектига сувга ноқонуний уланганлик, ҳисоблагич ишламаётганлиги важ қилиниб 110 млн сўм жарима ҳисобланган. Судда жарималарни ундиришга оид даъво аризалари рад қилиниб, тадбиркор фойдасига қарор чиқарилган. Шунга қарамай, тадбиркор зиммасида сув таъминотидан 88 млн сўм қарздорлик қолиб кетган ва бу бўйича унга хабарнома юборилган.
Вакил девони ёрдамида тадбиркор ичимлик сувига қайта уланиб, қарздорлик "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ биллинг дастуридан олиб ташланди.
Ҳурматли тадбиркорлар, агар сизда тезкор ҳал этилиши керак бўлган ҳолатлар юзага келса, Бизнес-омбудсман девони томонидан ташкил этилган Телеграм гуруҳи орқали биз билан боғланишингиз мумкин.