6-Oktabr, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони ёрдамида тадбиркорнинг асоссиз қарзи бекор қилинди

Қашқадарёда фаолият юритувчи тадбиркор электр энергиясидан асоссиз ҳисобланган қарздорликни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Аниқланишича, "Энергосавдо" филиали Косон туман бўлинмаси томонидан тадбиркор ҳисобига бошқа истеъмолчиларнинг қарзи хатолик туфайли киритиб юборилиб, 68 млн сўмлик асоссиз қарз ҳисобланган.


Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан ушбу хатолик бартараф этилди ва тадбиркор ҳисобидан асоссиз ёзилган 68 млн сўм қарздорлик бекор қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение