
Навоий шаҳрида фаолият юритувчи "Табобат" (номи ўзгартирилган) МЧЖ хорижий корхонаси қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.
Аниқланишича, корхона Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан аутсорсинг шартномаси асосида лаборатория хизматларини кўрсатиб келган. Кўрсатилган хизматлар учун тиббиёт бирлашмаси томонидан 530 млн сўмлик қарздорлик юзага келган.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан юзага келган 530 млн сўм қарздорлик тўлиқ "Табобат" МЧЖ ҳисоб рақамига тўлаб берилиши таъминланди. Шу тариқа, хорижий инвесторнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди.