27-Sentabr, 2025-yil

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ёритилган ташқи реклама объектларини ўрнатиш тартиби билан боғлиқ ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.


Амалдаги тартибга кўра, тадбиркорлик субъекти томонидан корхона жойлашган бино устига ўрнатиладиган ахборот пешлавҳаси 1 кв. метрдан катта бўлган тақдирда ташқи реклама объекти саналиши ва унга тегишли тартибда тўлов ундирилиши белгиланган.


Шу билан бирга, айни вақтда тадбиркорлик субъектлари  учун ортиқча талабларни камайтириш нуқтаи назаридан  ташқи рекламалар бозори билан боғлиқ қонунчилик талаблари ҳамда амалиётдаги муаммолар Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение