26-Sentabr, 2025-yil

Андижонда назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлар учрашуви


Транспорт назорати инспекциясининг Темир йўл транспортида назорат Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ҳамкорлигида Андижон шаҳрида тадбир ташкил этилди. Унда тадбиркорлик субъектлари ҳамда назорат қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.

 

Ушбу тадбирда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишда назорат қилувчи органларнинг ўрни ва ролига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон ва 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармонлари ҳамда қонунчиликка киритилган сўнгги янгиликлар билан таништирилди.

 

Бундан ташқари, тадбиркорлар учун шахсий қабуллар ташкил этилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди ва жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение