26-Sentabr, 2025-yil

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар давом этмоқда

Бизнес-омбудсман Девони томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда очиқ мулоқотлар изчил ўтказилмоқда.


Навбатдаги учрашув Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бўлиб ўтди. Унда Бизнес-омбудсман Девони бош инспектори Б. Мирзаев ҳамда Хатирчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Нарзиев иштирок этди.


Мулоқотга ўз мурожаат, таклиф ва муаммолари билан 25 га яқин тадбиркор ташриф буюрди. Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг самарали ечимлари юзасидан фикр алмашилди.


Шунингдек, Бизнес-омбудсман Девони ходимлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ҳам тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Учрашувдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш ва унинг ижросини таъминлашдан иборат бўлди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение