25-Sentabr, 2025-yil

Бизнес-омбудсман: Қорақалпоғистонда Қишлоқ хўжалиги драйверлари билан учрашув

Бизнес-омбудсман девони ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича улкан салоҳиятга эга тадбиркорлар фаолияти билан танишиш мақсадида учрашувлар ўтказди.

 

Жумладан, Нукус туманидаги “BEKMURAD NUKUS TR” МЧЖ фаолияти алоҳида эътиборга молик. Умумий қиймати 600 минг АҚШ доллари бўлган ушбу замонавий корхонага 480 минг АҚШ долларига чет элдан чорва моллари учун сифатли озуқа (гранула) тайёрлайдиган, бедани қайта ишловчи ускуналар олиб келинган. Энг муҳими, маҳсулот сифатини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Францияда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуна ҳам мавжуд бўлиб, корхона соатига 2 тоннагача тўйимли озуқа маҳсулоти ишлаб чиқариш имкониятига эга.

 

Шунингдек, Чимбой туманидаги “SHIMBAYLI MIRZABEK-SHARUA” фермер хўжалигининг чорвачилик йўналишидаги ишлари билан танишилди. Ҳозирда мазкур хўжаликда 200 дан ортиқ хориждан олиб келинган ва маҳаллий наслли қорамоллар ҳамда отлар парваришланмоқда.

 

Учрашувлар давомида Вакил девони ходимлари томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг инвестицион лойиҳалари ва мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича зарурий чоралар белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение