24-Sentabr, 2025-yil

Андижонда йирик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда


Инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш борасида Андижон вилоятида йиллик айланмаси 100 млрд сўмдан ошган йирик тадбиркорлар билан жойларда учрашувлар ўтказилмоқда. 


Хусусан, Балиқчи ва Олтинкўл туманларидаги қарийб 10 та корхонада мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Шунингдек, Андижон шаҳридаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг муаммолари тингланди.


Учрашувларда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар тингланди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаатлари қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини шакллантириш, дори воситаларининг референт нархларини қайд этиш тартибидаги камчиликлар ҳамда автомактаблар фаолияти билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение