
Бугун, 23 сентябрь куни Тошкент шаҳрида «UZBEK ARBITRATION WEEK 2025» халқаро форуми ўз ишини бошлади.
Ушбу нуфузли тадбир Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман девони томонидан ташкил этилган.

Форумнинг очилиш маросимида Бизнес-омбудсман девони раҳбари Ж.Урунов нутқ сўзлаб, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда арбитражнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.
У бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталди.