23-Sentabr, 2025-yil

Сурхондарёда қурилиш соҳасидаги муаммолар муҳокама этилди


Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги бошқармасида 25 дан ортиқ қурилиш ва лойиҳачи тадбиркорлик субъектлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Учрашувда жарима миқдорининг юқорилиги, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга ажратилган муддатнинг қисқалиги ҳамда эски лойиҳалар билан боғлиқ бюрократик тўсиқлар каби масала ва таклифлар ўрганилди. Муҳокамалар жараёнида тадбиркорлар қурилишдаги номувофиқликлар учун асоссиз жарималар солинаётгани ва тизимдаги баъзи камчиликлар ҳақида ўз эътирозларини билдирдилар.


Бизнес-омбудсман девони мазкур муаммоларни ўрганиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение