
Бизнес-омбудсман девони ва Адлия вазирлиги масъул ходимлари Япониянинг Токио шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан ташкил этилган “Низоларни муқобил ҳал этиш – медиация ва Сингапур конвенцияси” мавзусидаги халқаро тренингда иштирок этдилар.
Ушбу ўқув тадбирда Бутан, Вьетнам, Камбоджа, Непал, Мўғулистон ва Таиланд каби давлатлардан давлат хизматчилари, ҳуқуқшунослар ва соҳадаги мутахассислар қатнашди.
Мазкур тренинг тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда низоларни ҳал этишнинг муқобил ечимларини ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибани миллий амалиётга татбиқ этиш учун мустаҳкам замин яратади.