
Жиззах вилоятида суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Бизнес-омбудсман девони, солиқ бошқармаси масъул ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган сўнгги муҳим ҳужжатлар, жумладан, тадбиркорлар билан бешинчи очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир 138-сонли ҳамда суд тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга оид 140-сонли Фармонларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ушбу фармонлар орқали тадбиркорларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, давлат органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш ва одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсад қилингани таъкидланди.
Давра суҳбатида, шунингдек, солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича тушунтиришлар берилди.