19-Sentabr, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девонида ноширлик ва китоб савдоси вакиллари билан учрашув ўтказилди


Бугун, 19 сентябрь куни Бизнес-омбудсман девонида ноширлик ва китоб савдоси соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда тадбиркорларнинг соҳада мавжуд муаммолари ва уларнинг ечими бўйича таклифлари тингланди.


Мулоқотда китоб савдосини, хусусан, маркетплейслар орқали кучайтириш, аҳолининг китобга бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, болалар адабиёти йўналишида ёзувчи ва рассомлар фаолиятини рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.


Тадбиркорлар томонидан билдирилган барча таклифлар ўрганиб чиқилгач, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.




Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение