15-Sentabr, 2025-yil

Имтиёз ва преференцияларнинг амалда ижроси таъминланди

      Давлатобод туманида фаолият юритувчи “Ravshan savdo” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Бизнес-Омбудсманга Халк депутатлари Давлатобод тумани кенгаши қарорига кўра қўлланишили керак бўлган солиқ имтиёзи амалда қўлланилмаётганидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

      Ўрганишда аниқланишича, Халқ депутатлари Давлатобот тумани Кенгаши қарорига кўра жамият биноси жойлашган ҳудудда 1 гектар ер майдони учун ер солиғи ставкаси коэффициенти пасайтирилиб, 0,8 коэффициент қўллаш  белгиланган. Бироқ, кенгаш қарори инобатга олинмай 1,0 коэффициент бўйича ҳисоблаб келинган.

      Солиқ кодексининг 429-моддасига кўра туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритиши мумкинлиги белгиланган. 

      Мурожаатни ўрганиш натижасида Бизнес-Омбудсман девони ходимлари аралашуви билан  ер солиғи ставкасини ҳисоблашда 0,8 коэффициент қўлланган холда қайта ҳисоб китоб қилиниши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение