10-Sentabr, 2025-yil

Жиззахда тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Дўстлик туманида Жиззах вилояти прокурори Б.Иброҳимов, Бизнес-омбудсман девони бош инспектори С.Усманов ҳамда туман ҳокими Ш.Дарвешов иштирокида тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.


Учрашувда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди. Тадбиркорлардан 20 дан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, шундан 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича масъулларга топшириқ берилиб, ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение