
Сирдарё вилоятида тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов иштирокида тадбиркорлар билан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабул давомида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.
Сайёр қабулдан сўнг Бизнес-омбудсман ўринбосари раҳбарлигида ДХШ асосидаги лойиҳалар иштирокчилари ва фермерлар билан учрашув ўтказилди. Унда 8 та лойиҳа ва 70 га яқин фермер иштирок этиб, ўз муаммолари ва таклифларини баён қилди.