
Мазкур учрашув Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги фармони мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириш мақсадида ташкил этилди.
Мулоқот давомида фармоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасига олиб кириши кутилган янгиликлар, тадбиркорлар учун қулайликлар ва амалий афзалликлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Хусусан, янги тартиб қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи субъектларнинг солиқ юкини камайтириши, ҳисоб-китоб жараёнларини соддалаштириши ва соҳа ривожига хизмат қилиши қайд этилди.
Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, амалдаги тизимдаги муаммо ва таклифларини билдирдилар. Мутасаддилар эса бу таклифларни инобатга олиб, уларни келгуси ислоҳотларда ҳисобга олишини маълум қилдилар.