3-Sentabr, 2025-yil

Бухорода 13 миллиарддан ортиқ мол-мулк солиғи қўлланилмайдиган бўлди

    Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи “Келажак” МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ текшируви юзасидан Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.

    Аниқланишича, Бухоро вилояти солиқ бошқармасининг буйруғига асосан МЧЖ фаолиятида ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида, МЧЖ томонидан объектнинг қурилиш ишлари йигирма тўрт ой ичида якунланмаганлиги таъкидланиб, мазкур объект юзасидан 2023 йил учун 6,4 миллиард, 2024 йил учун 6,7 млрд сўм жами 13 миллиард 165 миллион сўм мол-мулк солиғи ҳисобланган.

    Мурожаатни ўрганиш давомида қурилаётган объектнинг ишга тушириш муддати ваколатли органлар томонидан 2026 йил декабрь ойига қадар узайтирилганлиги маълум бўлди.

    Солиқ кодексининг 411-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан қурилиши тугалланмаган объектларга 

    - қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, 

    - агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар кириши ва улар мол-мулкка солинадиган солиқ солиш объекти ҳисобланиши белгиланган. 

    Ушбу ҳолат юзасидан қурилаётган қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатида қурилишнинг бошқа норматив муддати белгиланганлиги тўғрисида Вакил девони томонидан хулоса киритилиши натижасида МЧЖга текшириш давомида ҳисобланган 13 165,7 млн сўм мол-мулк солиғи қўлланилмайдиган бўлди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение