2-Sentabr, 2025-yil

Лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун ортиқча ҳисобланган солиқ бекор қилинди


    Вакил девонига Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Матонат” (номи ўзгартирилган) МЧЖга  тегишли ер майдонларига нотўғри солиқ ставкалари қўлланилаётганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

    Аниқланишича, Кармана туманидаги жамиятга тегишли бўлган 1,5 гектар ер майдони учун солиқ идораси томонидан нотўғри солиқ ставкалари қўлланилиши натижаси ортиқча солиқ ҳисобланиб келинган.

    Солиқ кодексининг 429-моддасига кўра лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициент қўлланилган ҳолда тўланиши белгиланган.

    Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида жамиятга тегишли ер майдони учун солиқ ставкаларининг коэффициент асосида тўғри қўлланилишига эришилиб, ортиқча ҳисобланган солиқлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение