23-Avgust, 2025-yil

2 миллиарддан ортиқ сумма тадбиркор ҳисобига қайтарилди

Вакил девонига Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Учқудуқ” (номи ўзгартирилган) МЧЖ фаолиятида ўтказилган текширувдан ва ҳисоб рақамидан ечиб олинган пул маблағи қайтарилмай келинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аниқланишича, Навоий вилоят солиқ бошқармасининг буйруғига асосан жамият фаолиятида солиқ аудити текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича жамиятга жами 2 миллиарддан зиёд қўшимча солиқ ва жарималар ҳисобланган ҳамда ушбу маблағлар жамият ҳисоб рақамидан ундирилган.

Ўз навбатида, суднинг ҳал қилув қарорига асосан солиқ бошқармасининг бу қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлсада, жамиятдан ундирилган пул маблағлари тадбиркор ихтиёрига қайтарилмаган.

Бундан ташқари, жамият фаолиятида ўтказилган текшириш давомида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлик ҳолати аниқланган. 

Ўрганиш натижасига кўра текширишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, тадбиркор ҳисоб  рақамига 2 миллиард 160 миллион сўм пул маблағи қайтарилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение