12-Avgust, 2025-yil

Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-200-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Хива шаҳри ва туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. 


Бизнес-омбудсман девони масъул ходимлари иштирок этган учрашув давомида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган муҳим масалалар муҳокама марказида бўлди.


Мулоқотда тадбиркорларга молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бизнесни зарур инфратузилма (электр, газ, сув) билан таъминлаш, ички бозорда соғлом рақобат муҳитини яратиш, хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш ҳамда маъмурий тўсиқларни камайтириш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ва таклифлари билан ўртоқлашди. Учрашув якунида билдирилган мурожаатларни тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение