11-Avgust, 2025-yil

Андижонда 157 млрд сўмлик хато бартараф этилди

Андижон шаҳридаги тадбиркорнинг Виртуал офис орқали йўллаган мурожаати Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.


Ишбилармон мурожаатида ўзининг фаолиятида ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасидан норозилигини билдирган. 


Аниқланишича, текширувда тадбиркорга нисбатан қўшилган қиймат солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича жами 6,5 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисобланган бўлса-да, солиқ бошқармаси томонидан техник хатолик билан 164,1 млрд сўмлик талабнома юборилган.


Бизнес-омбудсман девони ходимларининг аралашуви натижасида қайта аниқлаштирилган талабнома юборилиши таъминланди ва тадбиркорнинг 157,6 млрд сўмлик хатолик билан ҳисобланган қарздорлиги бартараф этилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение