8-Avgust, 2025-yil

Ноқонуний олиб кетилган ҳужжатлар тадбиркорга қайтарилди

Сайхунобод туманида фаолият юритувчи "Бетакрор уруғлар" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиб, Агроинспекция мансабдор шахсининг ҳаракатларидан норозилигини билдирди.


Маълум бўлишича, Агроинспекция Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходими тадбиркорга тегишли бир нечта ҳужжатларнинг асл нусхаларини асоссиз равишда ўзи билан олиб кетган.


Бизнес-омбудсман девонининг аралашуви билан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди. Аниқланган қонунбузарлик судда кўриб чиқилиб, мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-10-моддасига асосан жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, тадбиркорга ҳужжатларнинг асл нусхалари қайтарилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение