5-Avgust, 2025-yil

Асоссиз қўйилган тақиқ бекор қилинди

Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи “Нодир” МЧЖ (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) суд қарори ижросини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

 

Аниқланишича, МЧЖ раҳбари томонидан кўчмас мулкни гаровдан чиқариш тўғрисида даъво талаби билан фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судига мурожаат қилган. Суднинг 2024 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖ раҳбарининг даъво аризаси қаноатлантирилган. Шунга қарамасдан кўчмас мулк тақиқдан чиқарилмаган.

 

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.

 

Вакил девони ходимларининг қонуний талаблари асосида кўчмас мулкни тақиқдан чиқарилиши таъминланди.

 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение