Яккабоғ туманида фаолият юритувчи “Илҳом” МЧЖ (номи ўзгартирилган) қабул қилинган
маъмурий суд қарорларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, “Илҳом” МЧЖга норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри
участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилган. Мазкур лизенция асосида
Яккабоғ туман ҳокими томонидан 3,5 гектар ер майдони 10 йил муддатга ижарага
берилган. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ПҚ-4078-сон
Қарорининг талабларига тўлиқ мувофиқ
бўлган.
Шунга қарамай, Яккабоғ туман маъмурий судининг қарори
билан ҳокимнинг “Илхом” МЧЖга ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий
эмас деб топилган. Ер майдони электрон онлайн-аукцион орқали берилмаганлиги суднинг
қарори учун асос сифатида келтирилган. Апелляция инстанцияси томонидан биринчи
инстанция қарори ўзгаришсиз қолдирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Олий
судга шикоят киритилди. Натижада “Илҳом” МЧЖ манфаатига зид бўлган биринчи инстанция суд қарори бекор
қилинди ҳамда тадбиркорнинг ер майдонига бўлган ҳуқуқи тикланди.