1-Avgust, 2025-yil

Иссиқхонага ҳисобланган ортиқча солиқ бекор қилинди

Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи “Жавлон плюс” (номи ўзгартирилган) қишлоқ хўжалик корхонаси раҳбари амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди. 


Маълум бўлишича, корхона 1.33 гектар ер майдонида ташкил этилган иссиқхона учун “саноат корхонаси” сифатида баҳоланиб, 73 млн сўм қўшимча солиқ ҳисобланган ва ҳисоб рақамлари ҳамда мол-мулкига банд солинган.


Мурожаат солиқ ва кадастр органлари вакиллари иштирокида жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижасида, иссиқхона жойлашган ер майдони нотурар жой тоифасида эканлиги аниқланди.


Кўрилган амалий чоралар натижасида ернинг тоифаси “қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган ер” сифатида белгиланди ва қайта солиқ ҳисоб-китоблари амалга оширилиб, ортиқча ҳисобланган солиқ бекор қилинди.


Қайд этиш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июль куни ўтказилган мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение