31-Iyul, 2025-yil

Таълим соҳаси тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди

 

Бугун, 31 июль куни Бизнес-омбудсман девони масъул ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида таълим соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.

 

Учрашувда тадбиркорларга текширишлар ўтказиш тартиблари, хусусан, текширувлар давомида уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш тартиблари тушунтирилди.

 

Бундан ташқари, учрашув давомида тадбиркорлар ўз таклифларини билдирдилар. Улар компенсация ва субсидия тўловларини такомиллаштириш, соҳага малакали кадрларни жалб қилиш, коммунал тўловлар бўйича қўшимча имтиёзлар бериш ва фаолиятни кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни кўтаришди.

 

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганиб чиқиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўришини маълум қилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение