31-Iyul, 2025-yil

Иссиқхонада лимон етиштиришни бошласам, давлатдан қандай ёрдам олишим мумкин?

Биласизми?

 Иссиқхонада лимон етиштиришни бошласам, давлатдан қандай ёрдам олишим мумкин?

 2025-2026 йилларда лимончиликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан иссиқхона хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун бир қатор имтиёзлар белгиланган:

 

Ихчам иссиқхоналар қуриб берилади ҳамда 3 йиллик имтиёзли муддат билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шартида тадбиркорларга таклиф этилади.

 

Лимончиликка ихтисослашган иссиқхона хўжаликлари учун хорижий агроном ва экспертлар жалб қилинади. Улар томонидан амалий маслаҳатлар ва агротехник кўмаклар берилади.

 

5 млрд сўм маблағ ажратилиб, фаол тадбиркорлар хорижда ўқитилади ва халқаро сертификатлар олиши учун шароит яратилади.

 

Лимондан мураббо, лимонад, жем ишлаб чиқариш ускуналари лизинг асосида берилади, қайта ишлаш цехлари ва омборхоналар ташкил этишга кўмаклашилади.

 

Мавжуд кредитларни қайта молиялаштириш ва имтиёзли молиялаш орқали лимон етиштирувчиларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение