30-Iyul, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти Апелляция кенгашининг дастлабки мажлисида иштирок этди

Жорий йилнинг 29 июль куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгашининг дастлабки мажлиси бўлиб ўтди. Унда Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти иштирок этди. 


Мажлисда манфаатдор шахсларнинг давлат хизматларига оид шикоятлари атрофлича кўриб чиқилиб, натижаси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ–188-сон қарори асосида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Апелляция кенгашлари ўз фаолиятини бошлади. Ушбу кенгашлар давлат хизматларини кўрсатишда юзага келадиган маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқишга мўлжалланган.


Мазкур қарор доирасида, эксперимент тариқасида 25 турдаги давлат хизматлари бўйича қабул қилинган маъмурий ҳужжатларнинг қонунийлиги Апелляция кенгашлари томонидан коллегиал ва ҳақ ундирилмасдан кўриб чиқилиши белгиланган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение