
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 майдаги ПҚ-200-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр учрашув Зарбдор туманида ўтказилди.
Ушбу сайёр қабулда Бизнес-омбудсман девони бош инспектори С.Усманов, Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Азимов, Жиззах вилоят прокурорининг ўринбосари А.Мирзаев, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси раҳбари Б.Умурзоқов ҳамда Зарбдор туман ҳокими Б.Тошпўлатов иштирок этди.
Учрашув давомида Зарбдор туманидаги тадбиркорлик субъектлари раҳбарларининг муаммолари тингланди. Жами 15 нафар тадбиркор вакилининг масалалари эшитилиб, шундан 8 нафарининг муаммолари ҳал этилиши учун назоратга олинди.
Шунингдек, учрашувларда тадбиркорлик субъектларига амалдаги янгиликлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Тадбиркорлик фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида доимий мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятида дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиш борасидаги ишларини давом эттиради.