24-Iyul, 2025-yil

Сурхондарёда назорат органлари ходимлари учун семинар бўлиб ўтди

 

Бугун, 24 июль куни Сурхондарё вилоятида Бизнес-омбудсман девони томонидан назорат қилувчи органлар ходимлари учун малака ошириш курси ташкил этилди.

 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Ушбу фармонга кўра, 2025 йилдан бошлаб назоратчилар ҳар икки йилда Бизнес-омбудсман девонида махсус ўқув курсларида малака ошириши шарт.

 

Семинарда вилоятдаги 15 та назорат органидан 250 дан ортиқ ходим иштирок этди.

Курс давомида уларга текшириш жараёнлари, тадбиркорлар ҳуқуқлари, текшириш ўтказишда ваколатли органларни хабардор қилиш тартиби, мониторинг ва жамоатчилик назоратини таъминлаш, шунингдек, профилактик чора-тадбирлар ўтказиш каби муҳим мавзулар тушунтирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение