22-Iyul, 2025-yil

Наманганда тадбиркорлар билан учрашувдан фотолавҳалар

 

Наманган вилоятида Бизнес-омбудсман девони томонидан қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.

 

Учрашув давомида тадбиркорлар ўз фаолиятларида дуч келаётган қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларини билдирдилар. Қайд этиш жоизки, тадбир давомида 4 та масала жойида ҳал этилди ҳамда 10 дан ортиқ таклифлар қайта ишлаш учун қабул қилинди.

 

Шунингдек, тадбиркорларга амалдаги янгиликлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Соҳага оид муаммоларнинг олдини олиш мақсадида доимий мулоқот олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение