17-Iyul, 2025-yil

Тадбиркорга белгиланган жарима бекор қилинди

Фарғона вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор унга нисбатан белгиланган жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Маълум бўлишича, тадбиркор кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланган. Бироқ солиқ органи томонидан қонунчилик талаблари ўрганилганда, тадбиркорлик субъектига бошқа фаолият тури қўшилиб қолгани аниқланган. Шу сабабли тадбиркор автоматик равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар рўйхатига киритилган. Натижада, у ўзи бажармаган фаолият бўйича ҳисобот топширмагани учун жаримага тортилган.


Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида юқоридаги нотўғри бириктирилган лицензия бекор қилинди. Тадбиркорлик субъекти ҚҚС тўловчилар рўйхатидан чиқарилиб, унга ҳисобланган жарима олиб ташланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение