17-Iyul, 2025-yil

Назорат органлари ходимлари учун семинар ўтказилди

 

Жорий йилнинг 16 июль куни Андижон шаҳрида Бизнес-омбудсман девони томонидан назорат қилувчи органлар ходимлари учун малака ошириш курси ташкил этилди.

 

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. Мазкур фармонга кўра, 2025 йилдан бошлаб назорат қилувчи органларнинг текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимлари ҳар икки йилда Бизнес-омбудсман девони томонидан ташкил этиладиган ўқув курсларида малакасини оширади.

 

Тадбирда вилоятдаги 14 та назорат органидан текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга 300 дан ортиқ ходимлар иштирок этди.

 

Малака ошириш курси давомида назорат органлари ходимларига текшириш жараёни билан боғлиқ муҳим қоидалар ва тартиб-таомиллар тушунтирилди. Хусусан, текширишда қатнашувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, текшириш ўтказишда ваколатли органни хабардор қилиш тартиби, текширувларни амалга ошириш, уларнинг боришини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида профилактик чора-тадбирлар ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ўқув курси якунида иштирокчилар амалиётда юзага келаётган масалалар ва уларнинг ечимлари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение