5-Iyul, 2025-yil

Андижонда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди


Жорий йилнинг 4 июль куни Андижон вилоятида Бош прокуратура ва Бизнес-омбудсман девони вакиллари иштирокида тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.


Ушбу тадбирда 33 та республика даражасидаги вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбар ва ўринбосарлари, шунингдек, уларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари қатнашди. 


Учрашувда 250 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, улардан 166 нафари ўз фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалаларни маълум қилишди.


Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги бу каби тадбирлар давом эттирилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение