4-Iyul, 2025-yil

Тадбиркорнинг 569 миллион сўмлик асоссиз қарздорлиги бекор қилинди

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор фермер хўжалиги асоссиз тугатилиб, давлат реестридан чиқарилгани ва фаолиятини тиклашда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Аниқланишича, Термиз туман ҳокимининг 2016 йилдаги қарори билан ушбу балиқчилик хўжалигига 30 йилга 3,5 гектар ер майдони ижарага ажратилган ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бироқ, 2023 йилда ер майдони кадастр маълумотлар базаси ва 1C-дастуридан асоссиз равишда ўчириб юборилган ҳамда UZKAD дастурига киритилмай қолган. Натижада, Термиз туман солиқ инспекцияси бу ер учун 569 млн сўм солиқ ҳисоблаган.


Бизнес-омбудсман Девонининг ўрганишлари натижасида, фермер хўжалигига ажратилган 3,5 гектар ер майдони жорий йилнинг 2 апрель куни Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан UZKAD дастури орқали қишлоқ хўжалиги ери сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бунинг натижасида, фермер хўжалиги солиқ ҳисоботини қайта топширди ва 569 млн сўмлик асоссиз қарздорлик маълумотлар базасидан ўчирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение