3-Iyul, 2025-yil

Ўзбекистон ва Словения: ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


Бугун, 3 июль куни Бизнес-омбудсман девонида Словениянинг MSIN Holding компанияси ва Regional Dialogue вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг сўнгги йилларда жадал ривожланаётгани алоҳида таъкидланди. Томонлар савдо, инвестиция, бизнес муҳитини яхшилаш ва хусусий сектор фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишларидаги истиқболли ташаббусларни атрофлича муҳокама қилдилар.


Хусусан, кўплаб мамлакатларда муваффақиятли фаолият юритаётган MSIN Holding корхонаси вакиллари Ўзбекистонда ҳам лойиҳаларини амалга оширишга катта қизиқиш билдирдилар. Бу Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги ортиб бораётганидан далолат беради.


Бизнес-омбудсман девони хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва уларнинг Ўзбекистондаги фаолиятини қўллаб-қувватлашга доимо тайёр.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение