3-Iyul, 2025-yil

Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

 Ҳукумат қарори (405-сон, 01.07.2025 й.) билан “Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низом ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган тадбиркорлар ҳамда хусусий бандлик агентликларига қуйидаги қўллаб қувватлаш чораларини тақдим этиш тартибини белгилайди:

 

бандликка кўмаклашиш субсидияси;

 

иш ўринларига мослаштириш субсидияси.

 

Низомга кўра, "Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри" ахборот модули юритилади.

 

Бандликка кўмаклашиш субсидияси қуйидаги талабларга жавоб берадиган тадбиркорларга ажратилади:

 

электрон реестрда турган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни камида 3 ой давомида узлуксиз расмий бандлигини таъминлаган;

 

мазкур даврда унга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаган.

 

 Иш ўринларига мослаштириш субсидияси бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорларга 50 млн сўмгача миқдорда ажратилади.

 

Субсидиянинг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

 

сурдотаржимон хизмати учун БҲМнинг 8 баравари;

психолог хизмати учун БҲМнинг 10 баравари;

ҳамроҳлик хизмати учун БҲМнинг 5 баравари.

 

Тадбиркорлар ушбу субсидияларни олиш учун “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизим ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение