27-Iyun, 2025-yil

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: Наманганда инвестиция муҳитини яхшилаш йўлида


Куни кеча, 26 июнь куни Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов Наманган вилоятида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан учрашди.


Ушбу очиқ мулоқотда инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.


Мулоқот давомида 30 дан ортиқ тадбиркор ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашди. Улар томонидан билдирилган долзарб муаммо ва таклифлар ташкилотлар раҳбарлари томонидан диққат билан тингланди ва бу борада амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Шундан сўнг Бизнес-омбудсман девони вакиллари Наманган вилоятида жойларга чиқиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишдилар. 



Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение