24-Iyun, 2025-yil

Тадбиркорлар ўртасида “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади

 Ҳукумат қарори (385-сон, 24.06.2025 й.) билан “Энг намунали яшил туризм объекти” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида "Энг намунали яшил туризм объекти" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

 

Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.

 

Танлов ҳар йили сентябрь - ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:

 

ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;

 

республика якуний босқичи - ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.

 

Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:

 

1-ўрин - БҲМнинг 150 баравари;

 

2-ўрин - БҲМнинг 100 баравари;

 

3-ўрин - БҲМнинг 50 баравари.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение
Close menu