Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи бир
гуруҳ тадбиркорлик субъектлари уларга нисбатан ноқонуний равишда қарздорлик
ҳисобланганлиги ва улар асоссиз газ тармоғидан узилганлигидан норози бўлиб,
Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, “Ҳудудгаз Жиззах” ходимлари
томонидан табиий газ сарфини ҳисобга олувчи “Фосса” дастурига юқоридаги
тадбиркорлик субъектларининг ҳисобига қарийб 903
миллион сўмлик нореал қарздорлик киритилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман
томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали мансабдор шахслари ва
бошқаларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва уларга нисбатан жиноий иш
қўзғатиш таклифи вилоят прокуратурасига юборилди.
Бизнес-омбудсманнинг таклифи бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилиб,
натижада “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали, “Ҳудудгаз Метрология” филиали
Жиззах бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов
ҳаракатлари олиб борилмоқда.