
Бугун, 23 июнь куни Олий суд Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам қатнашди.
Олий суд раиси Б. Исломов раислигида ўтган йиғилишда судьялар, давлат органлари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар каби кенг доирадаги мутахассислар иштирок этди.
Йиғилишда Олий суд Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ва бошқа муҳим қарорлар қабул қилинди.
Йиғилишда тўловга қобилиятсизлик масалалари, айниқса, тадбиркорлик муҳитини шакллантиришда долзарб экани таъкидланди. Ушбу жараёнларнинг тўғри ҳуқуқий тартибга солиниши иқтисодий йўқотишларни камайтириш, суиистеъмолликларнинг олдини олиш ва тадбиркорлик фаолияти барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.