19-Iyun, 2025-yil

Назорат органлари ходимлари учун ўқув семинарлари ўтказилди


Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бизнес-омбудсман девони томонидан назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари учун ташкил этилаётган ўқув семинарлари бу йўналишдаги муҳим қадамлардан биридир. Яқинда Хоразм вилоятида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ана шундай семинарлар ўтказилди.


Мазкур семинарлар назорат қилувчи органларнинг текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга бўлган ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, уларга тадбиркорлик субъектларини текшириш тартиби, қонуний асослар ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан атрофлича тушунчалар беришга қаратилди.


Семинар давомида назорат ва текширув фаолияти қонунчилик доирасида қандай амалга оширилиши, ходимларнинг ваколатлари, шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш механизмлари юзасидан амалий мисоллар асосида батафсил тушунтиришлар берилди. Хусусан, назорат қилувчи органларнинг ходимларига текширишни ўтказиш асослари белгиланган тартибда бўлиши, текширишларни расмийлаштириш тартибига қатъий амал қилиниши ҳамда текшириш тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение