17-Iyun, 2025-yil

Тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди: UZKAD тизимидаги хатолик бартараф этилди

 Ромитан туманида фаолият юритувчи "Гулзор" МЧЖ (номи ўзгартирилган) Бизнес-омбудсман девонига "UZKAD" тизимига кўчмас мулк ҳақидаги маълумотлар нотўғри киритилиши натижасида юзага келган асоссиз солиқ тўловларини бекор қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, тадбиркорлик субъектига тегишли қарорлар асосида Ромитан туманидан балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 25 гектар ер майдони ажратилган. Бироқ, ушбу ер майдони билан боғлиқ маълумотлар "UZKAD" тизимига бир неча бор нотўғри киритилган. Бунинг оқибатида, 2024 йил сентябрь ойидан 2025 йилнинг апрель ойигача бўлган даврда МЧЖга 30 миллион сўмдан ортиқ қўшимча солиқ тўловлари ҳисобланган.

 

Бизнес-омбудсман девонининг аралашуви билан мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение