10-Iyun, 2025-yil

Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция анжумани – Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми қизғин давом этмоқда


Бугун, 10 июнь куни Форум доирасидаги "Ўзбекистонда халқаро низоларни ҳал этиш: Тошкент халқаро тижорат суди" мавзусидаги панель сессияда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж. Урунов нутқ сўзлади. 


«Бизнес-омбудсманга берилган ваколатлар нафақат бизнинг маҳаллий тадбиркорларимиз, балки Ўзбекистондаги чет эл инвесторларнинг масалаларини ҳал этиш учун ҳам хизмат қилмоқда!»


Форумда 3 000 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, суверен инвестиция фондлари, Fortune 500 компаниялари раҳбарлари ҳамда сиёсатчилар иштирок этмоқда. Улар минтақанинг барқарор тараққиётини таъминлашга хизмат қилувчи стратегик ташаббуслар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликларга асос бўлувчи битимларни муҳокама қилишмоқда.


Форум бутун дунё инвесторларини бирлаштириб, Ўзбекистоннинг энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, туризм, кончилик ва рақамли иқтисодиёт каби турли соҳалардаги муҳим сармоявий имкониятларини намойиш этмоқда.


2022 йилда илк бор ташкил этилган Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми минтақанинг барқарор ўсиш ва ривожланиш бўйича узоқ муддатли мақсадларига эришишда халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорлик ва битимлар тузишни рағбатлантириш мақсадида ишга туширилган.




Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение