10-Iyun, 2025-yil

Суд қарорига кўра тадбиркор фойдасига 1,2 млрд сўм қарздорлик ундирилади

 Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – Бизнес-омбудсман ўз вазифаларини бажаришда тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб судларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 

Термиз шаҳрида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари Бизнес-омбудсман девонига қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, давлат корхонаси ва тадбиркор ўртасида автотранспорт воситасида хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномага кўра, хизмат ҳақи ҳар ойнинг 15-санасига қадар пул кўчириш ёки нақд пул топшириш йўли орқали тадбиркорнинг банк ҳисобварағига тўланиши керак эди. Бироқ, тадбиркор томонидан икки йил давомида хизмат кўрсатилган бўлишига қарамай, 1,2 млрд сўм маблағ тўлаб берилмаган.

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркор манфаатида киритилган даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилиб, тадбиркор фойдасига 1,2 млрд сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

 

Агар сиз ҳам тадбиркорлик фаолиятингизда ана шундай муаммоларга дуч келсангиз, Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение