9-Iyun, 2025-yil

Тадбиркорнинг ҳуқуқи суд орқали ҳимоя қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида фаолият юритувчи “M.A.S.” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Аниқланишича, тадбиркор ва Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўртасида бинони таъмирлаш юзасидан қарийб 361 миллион сўмлик шартнома тузилган. Бироқ, шартномага асосан тадбиркор томонидан бажарилган қурилиш ишлари учун тўлов амалга оширилмаган.


Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорнинг ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида иқтисодий судга даъво аризаси киритилди. Натижада, суд қарорига асосан қарздорлик ундирилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение