3-Iyun, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони ёрдами билан тадбиркорнинг 6 йиллик муаммоси ҳал этилди

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи «Омина» (номи ўзгартирилган) хусусий корхонасининг таъсисчиси ўзига ажратилган ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, Термиз шаҳар ҳокимининг 2019 йил 17 декабрдаги қарорига мувофиқ, «Омина» хусусий корхонасига савдо дўкони биносини қуриш учун Фаровон массиви ҳудудидан 216 квадрат метр ер майдони ажратилган эди. Шунга қарамай, тадбиркор томонидан ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни 6 йил давомида ўз ечимини топмай келган.


Бизнес-омбудсман девонининг аралашуви натижасида вазият ижобий томонга ўзгарди. Хусусан, корхона томонидан 2025 йилнинг 12 май куни Давлат хизматлари маркази (ДХМ) орқали берилган ер майдонининг бирламчи кадастр паспортини шакллантириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича мурожаати юзасидан Давлат кадастрлари палатасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан тегишли чоралар кўрилди.


Натижада, 2025 йилнинг 26 май куни хусусий корхонага ажратилган кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди ва тадбиркорнинг узоқ йиллик муаммоси ўз ечимини топди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение