3-Iyun, 2025-yil

Қоракўлда фермерларнинг суд қарорлари ижроси назоратга олинди

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида Қоракўл туманида фаолият юритувчи “Д.О.Н.” ва “У.Д.З.” фермер хўжаликларининг суд қарори ижросини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 декабрдаги ижро варақасига асосан туман ҳокимлигидан “У.Д.З.” фермер хўжалигига 333 286 744 сўм зарар, 21 600 сўм почта харажати ундириш белгиланган.

Шунингдек, Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 декабрдаги ижро варақасига асосан туман ҳокимлигидан “Д.О.Н.” фермер хўжалиги фойдасига 273 979 227 сўм зарар ва 21 600 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган.

Ушбу ижро варақалар асосида бюронинг Қоракўл туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган ҳамда бўлим давлат ижрочисининг қарори билан ундирув қарздорнинг туман ғазначилик бўлимида мавжуд ҳисоб рақамлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган.

Шунингдек, 2024 йил 29 мартда давлат ижросининг қарори билан ҳокимликнинг авторанспорт воситаси хатланган.

Лекин давлат ижрочиси томонидан хатланган мол-мулкни реализация қилиш ҳамда ундирувни ҳокимликнинг бошқа мол-мулкларига қаратиш чоралари кўрилмаган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан фермер хўжаликлари манфаатида жорий йил 24 майда Мажбурий ижро бюросига хулоса киритилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение